МЕҲНАТОБОД МАҲАЛЛАСИДА ПРЕСС-ТУР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
2026-10-07 14:55:00 / Янгиликлар

Бугун Риштон тумани Меҳнатобод маҳалласида туман ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун пресс-тур ташкил этилди.
Тадбир давомида журналистлар маҳаллада амалга оширилаётган ишлар, хусусан, камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлар билан яқиндан танишдилар.
Меҳнатобод МФЙ ҳоким ёрдамчиси Нуриддин Ҳамидов томонидан маҳаллада олиб борилаётган ишлар, аҳолини иш билан таъминлаш, даромад манбаларини яратиш ҳамда камбағалликни қисқартиришга қаратилган амалий чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди.
🎥 Пресс-тур давомида ОАВ вакиллари амалга оширилаётган ишларни бевосита амалий жараёнда кузатиб, масъул идоралар вакилларига ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар.
Мазкур пресс-тур очиқлик, шаффофлик ва жамоатчилик билан мулоқотни таъминлаш йўлидаги муҳим тадбирлардан бири бўлди.








