МУРОЖААТЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ВА МУАММОЛАРНИ МАҲАЛЛАНИНГ ЎЗИДА ҲАЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
2026-09-22 13:30:00 / Янгиликлар

Риштон тумани Маданият бўлимида Ёшлар етакчилари ва маҳалла еттилиги ҳамкорлигида «Мурожаатларни олдини олиш ҳамда маҳалланинг ўзида ҳал этишда Қувасой шаҳри ва Бағдод тумани тажрибаси» мавзусида семинар ташкил этилди.
Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона вилояти Халқ қабулхонаси мудири ўринбосари Абдуҳошим Абдуллаев, вилоят, шаҳар ва туманлардан ташриф буюрган масъуллар ҳамда ёшлар етакчилари иштирок этди.
Тадбир давомида аҳоли мурожаатларининг келиб чиқиш сабабларини чуқур ўрганиш, муаммоларни барвақт аниқлаш ва уларни маҳалланинг ўзида ҳал этиш, фуқаролар билан манзилли ва тизимли ишлаш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Ёшлар етакчилари ва маҳалла еттилиги ҳамкорлигини янада кучайтириш, ҳар бир хонадон ва оила билан индивидуал ишлаш, аҳолининг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ҳамда уларнинг ечимини таъминлаш борасида фикр алмашилди.
Семинарда Қувасой шаҳри ва Бағдод туманида шаклланган амалий тажриба мисолида мурожаатларнинг олдини олиш, мавжуд муаммоларни маҳалла даражасида ҳал этиш ва аҳоли билан самарали мулоқот ўрнатиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумотлар берилди.
Тадбир якунида илғор тажрибаларни бошқа ҳудудларда ҳам кенг жорий этиш, аҳоли билан очиқ ва манзилли мулоқотни кучайтириш ҳамда мурожаатлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар билдирилди.









