🇺🇿🤝🇨🇳 Риштон ва Жинан тадбиркорлари ўртасида ҳамкорлик учрашув
2026-09-17 12:25:00 / Янгиликлар

📍 Риштон тумани ҳокими бошчилигидаги делегациянинг Хитой Халқ Республикасидаги ташрифи қизғин давом этмоқда.
Ташрифнинг навбатдаги кунида Шандун провинсияси, Жинан шаҳрида Риштон тумани ҳокимлиги вакиллари ҳамда маҳаллий тадбиркорлар иштирокида бизнес учрашуви бўлиб ўтди.
🤝 Учрашув давомида томонлар ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, ишлаб чиқариш йўналишларида шерикликни йўлга қўйиш ҳамда истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.
🏭 Шунингдек, Риштон тумани делегацияси Жинан шаҳридаги бир қатор ишлаб чиқариш корхоналари ва компаниялар фаолияти билан яқиндан танишди. Корхоналарда жорий этилган замонавий технологиялар, ишлаб чиқариш жараёнлари ва инвестициявий имкониятлар ўрганилди.
📑 Ташриф доирасида ўзаро манфаатли йўналишларда ҳамкорлик шартномалари имзоланди.
🌏 Мазкур учрашув ва ташрифлар Риштон тумани ҳамда Жинан шаҳри тадбиркорлари ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш, Хитой инвестицияларини жалб этиш ва туманда янги қўшма лойиҳаларни ишга тушириш учун муҳим аҳамият касб этмоқда.
🚀 Риштон — халқаро ҳамкорлик, инвестиция ва янги лойиҳалар сари!






