РИШТОНДА ЯПОН ОЛМА ВА ШАФТОЛИСИНИ ЕТИШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
2026-09-11 16:10:00 / Янгиликлар

Унда Япония Ивате префектураси, Мориока шаҳрида яшовчи тадбиркор Ибетсу Тошитсугу ҳамда Риштон тумани ҳокими Баҳодиржон Холиқов иштирок этди.
🌱 Учрашувнинг асосий мавзуларидан бири — Риштонда Япония тажрибаси асосида олма ва шафтолининг замонавий, интенсив боғларини яратиш масаласи бўлди. Мулоқот давомида илғор агротехнологияларни жорий этиш, юқори ҳосилдор навларни етиштириш ҳамда замонавий интенсив боғдорчилик тажрибасидан самарали фойдаланиш бўйича фикр алмашилди.
🍎🍑 Мазкур йўналишдаги ҳамкорлик Риштоннинг мавжуд боғдорчилик салоҳиятидан янада самарали фойдаланиш, сифатли ва харидоргир мева маҳсулотлари етиштириш, тадбиркорлик учун янги имкониятлар яратиш ҳамда қишлоқ хўжалигида замонавий ёндашувларни кенг жорий этишга хизмат қилиши таъкидланди.
🏺 Шунингдек, учрашувда Риштоннинг туризм салоҳиятини янада ошириш, ҳудуднинг бой маданий мероси ва кулолчилик анъаналарини Японияда кенг тарғиб қилиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
🇺🇿🇯🇵 Хусусан, Риштон кулолчилик маҳсулотларини Япония бозорида сотишни йўлга қўйиш, маҳаллий ҳунармандлар томонидан яратилаётган ноёб маҳсулотларни Япония бозорига олиб чиқиш бўйича истиқболли таклифлар билдирилди.
🤝 Мулоқотда туман ҳокими ўринбосарлари ҳамда япониялик тадбиркорнинг Риштон туманидаги ҳамкорлари ҳам иштирок этиб, келгусидаги ҳамкорлик йўналишлари юзасидан фикр алмашдилар.
✨ Бугунги учрашув Риштон ва Япония ўртасидаги амалий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, илғор тажрибаларни ҳудудга олиб кириш ва янги лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш йўлидаги муҳим қадам бўлди.
Япониянинг илғор тажрибаси — Риштоннинг имкониятлари билан уйғунлашиб, янги натижаларга хизмат қилади.






