Ҳоким қабули: халқ билан мулоқот — устувор вазифа
2026-09-09 13:10:00 / Янгиликлар

Риштон тумани Халқ қабулхонаси бўлимида туман ҳокими, Халқ қабулхонаси масъуллари ҳамда туман идора ва ташкилотлари раҳбарлари иштирокида навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди.
🤝 Қабул давомида мурожаат билан келган фуқаролар билан юзма-юз мулоқот қилиниб, уларнинг муаммолари атрофлича тингланди.
✍️ Таъкидланганидек:
“Ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири туради. Шу боис ҳар бир масалага масъулият билан ёндашиш — бизнинг асосий вазифамиздир.”
✅ Қабул жараёнида айрим мурожаатлар жойида ижобий ҳал этилди, қолганлари эса амалдаги қонунчилик асосида кўриб чиқилиб, ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ҳамда ижроси қатъий назоратга олинди.
📣 Халқ билан очиқ мулоқот — муаммолар ечимининг энг муҳим омилидир.









