Ёшлар билан очиқ мулоқот
2026-09-03 12:45:00 / Янгиликлар

Бугун Ёшлар куни муносабати билан Риштон туманидаги 4-сонли умумтаълим мактабида ёшлар билан учрашув ташкил этилди.
Унда туман ҳокими Баҳодиржон Холиқов, туман прокурори Рашидбек Меҳмонов, масъул раҳбарлар ҳамда ёшлар иштирок этди.
Очиқ мулоқот давомида ёшларнинг таклиф ва мурожаатлари тингланиб, уларни қийнаётган масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Билдирилган мурожаатларнинг ечими бўйича масъулларга тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.
Ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва муносиб шароитлар яратиш борасидаги ишлар изчил давом эттирилади.
Ёшлар — юрт келажаги ва тараққиётининг муҳим кучидир.





