Фуқаролар мурожаатлари — эътиборда
2026-09-02 12:25:00 / Янгиликлар

Бугун Риштон тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокими ва масъул раҳбарлар иштирокида навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди.
Қабул давомида фуқароларнинг мурожаатлари, таклиф ва муаммолари тингланиб, уларни ҳал этиш бўйича масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Мурожаатларда асосан уй-жой, ер ва кадастр, коммунал хизматлар, бандлик, тадбиркорлик ҳамда ижтимоий масалалар юзасидан мурожаатлар билдирилди.
Ҳар бир мурожаатнинг мазмуни ва ечими алоҳида ўрганилиб, фуқароларнинг муаммоларини қонуний ва амалий жиҳатдан ҳал этиш, ижросини таъминлаш масалалари назоратга олинди.
🤝 Халқ билан мулоқот, мурожаатларга эътибор ва муаммоларга амалий ечим — устувор вазифа.





