Эсдалик нишонлари тантанали топширилди
2026-08-28 11:20:00 / Янгиликлар

🏅 Турли соҳаларда самарали фаолият юритиб, Риштон тумани тараққиёти ва халқимиз фаровонлигига муносиб ҳисса қўшиб келаётган юртдошларимизга ушбу фахрли мукофотлар туман ҳокимлигида бўлиб ўтган тантанали тадбирда топширилди.
🎤 Тадбирда сўзга чиққан туман ҳокими Баҳодиржон Ҳолиқов мамлакатимизнинг мустақиллик йилларида босиб ўтган шонли тараққиёт йўли, инсон қадри ва манфаатларини таъминлаш, жамият ҳаётининг барча жабҳаларини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга тўхталди.
🤝 Шунингдек, “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланиш — Ватан равнақи, жамият тараққиёти ва Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги муносиб меҳнатнинг юксак эътирофи экани таъкидланди.
Мукофот соҳиблари билдирилган юксак ишонч ва эътибор учун Президентимизга миннатдорлик билдириб, бундан буён ҳам юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлида янада фидокорона меҳнат қилишларини қайд этдилар.
✨ Эътироф — янги марралар сари рағбат!
🇺🇿 Меҳнат қадрланган юртда тараққиёт бардавом бўлади!








