Риштонда V Устозлар миллий форуми ўтказилди
2026-08-27 11:25:00 / Янгиликлар

✨ Янги ўқув йили арафасида ташкил этилган мазкур форум устоз ва мураббийларни бир мақсад — таълим сифатини янги босқичга олиб чиқиш, ёш авлодга муносиб билим ва тарбия бериш йўлида бирлаштирди.
🤝 Тадбирда Риштон тумани ҳокими Баҳодиржон Ҳолиқов, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Турсунхўжа Абдураҳмонов, сектор раҳбарлари, таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман бўлинмаси кенгаши раиси Эркинжон Абдуллаев, таълим соҳаси вакиллари, устоз ва мураббийлар иштирок этди.
🎤 Туман ҳокими ўз нутқида мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини тубдан такомиллаштириш, замонавий билим ва кўникмаларга эга, Ватанга садоқатли ва баркамол авлодни тарбиялаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидлади.
🏫 Таълим — келажак масаласи. Шу боис, ҳар бир мактаб, ҳар бир боғча ва ҳар бир устознинг меҳнати Янги Ўзбекистон тараққиётида беқиёс аҳамиятга эга экани қайд этилди.
🏅 Форум давомида таълим соҳасида юқори натижаларга эришган, ташаббускорлиги ва фидойилиги билан ажралиб турган ўқитувчилар, фахрий педагоглар ҳамда мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
✅Бу эътироф — устозларга бўлган юксак ҳурматнинг, уларнинг шарафли меҳнатига берилаётган муносиб баҳонинг ёрқин ифодаси бўлди.
🎶 Форумнинг расмий қисми санъаткорларнинг чиқишлари билан янада кўтаринки руҳда давом этди. Таниқли хонанда Қиличбек Мадалиев ва санъаткорлар ижросидаги дилбар куй-қўшиқлар йиғилганларга байрамона кайфият улашди.
🌟 Устозга эҳтиром — келажакка эҳтиром!
📚 Зеро, сифатли таълимнинг замирида билимли, фидойи ва ўз касбига садоқатли устозлар туради.
🇺🇿 Янги ўқув йили янги мақсадлар, янги марралар ва улкан ютуқлар билан бошлансин!









