Фуқаролар мурожаати — эътибор ва амалий ечим марказида.
2026-08-12 14:00:00 / Янгиликлар

🤝 Қабул давомида фуқаролар ўзларини қийнаётган турли масалалар юзасидан мурожаат қилдилар. Жумладан, моддий ёрдам, уй-жой таъмири, электр энергияси, ичимлик суви билан боғлиқ муаммолар кўтарилди.
Ҳар бир мурожаат масъуллар иштирокида атрофлича ўрганилиб, имконияти мавжуд бўлган айрим масалалар шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди.
📌 Қўшимча ўрганиш ва тегишли ташкилотлар ваколатини талаб этадиган мурожаатлар бўйича эса масъул идора ва ташкилотларга аниқ топшириқ ҳамда кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, қабулда иштирок этган мутасадди раҳбарларга фуқаролар томонидан кўтарилган масалаларни қатъий назоратга олиш, мурожаатларни белгиланган муддатларда ўрганиб, амалий натижа билан якунлаш вазифаси юклатилди.
💬 Зеро, мурожаат ортида инсон тақдири, оила ташвиши ва муайян муаммо туради. Шу боис ҳар бир мурожаатга эътибор билан ёндашиш, фуқарони тинглаш ва имкон қадар унинг муаммосига амалий ечим топиш — асосий вазифалардан биридир.
🇺🇿 Халқ билан мулоқот — муаммоларни ҳал этиш ва ишончни мустаҳкамлашнинг муҳим омилидир.




