💼 Ёш тадбиркор фаолияти билан яқиндан танишилди
2026-08-06 15:45:00 / Янгиликлар

🏭 Ташриф давомида ёш тадбиркор томонидан йўлга қўйилган миллий кўрпа- тушак тикиш фаолияти, яратилган иш ўринлари ҳамда келгусидаги ривожланиш режалари кўздан кечирилди.
🤝 Учрашув чоғида тадбиркор билан фаолиятни янада кенгайтириш, янги лойиҳаларни амалга ошириш, маҳсулот ва хизматлар сифатини ошириш ҳамда қўшимча иш ўринлари яратиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
📈 Туман ҳокими ёшларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларга зарур амалий кўмак бериш ва мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.
🌟 Риштон туманида Ёшлар куни доирасида фаол, ташаббускор ва изланувчан ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бизнес ғояларини рўёбга чиқаришга қаратилган ишлар изчил давом этмоқда. 🇺🇿
