Вилоят ишчи гуруҳи Риштон туманида
2026-08-04 15:20:00 / Янгиликлар

🏞Республика ишчи гуруҳининг Фарғона вилоятига ташрифи давомида белгилаб берилган вазифалар ижросини назорат қилиш мақсадида Фарғона вилояти ҳокимлиги ишчи гуруҳи ҳамда Риштон тумани ҳокими Баҳодир Холиқов бошчилигида мутасадди идора ва ташкилотлар масъуллари иштирокида муҳокама йиғилиши ўтказилди.
📂 Йиғилишда ёшларга оид давлат сиёсати доирасида белгиланган вазифалар ижроси, ҳудудларда амалга оширилаётган тадбирлар, ёшлар бандлигини таъминлаш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда белгиланган топшириқлар ижроси атрофлича таҳлил қилинди.
🔗 Муҳокама якунида масъул ташкилотларга белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, ижро интизомини кучайтириш ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.




