📌 Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар билан танишилди
2026-07-20 18:45:00 / Янгиликлар
Республика ишчи гуруҳи томонидан Риштон туманида ёшларга оид давлат сиёсати ижроси юзасидан олиб борилаётган ўрганишлар доирасида «Воҳим» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ёшлар бандлигини таъминлаш ва уларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қаратилган истиқболли лойиҳалар ўрганилди.

Ишчи гуруҳ аъзолари лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган ҳудудни кўздан кечириб, мавжуд имкониятлар, инфратузилма ҳолати ҳамда келгусида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун яратилиши зарур бўлган шароитлар билан яқиндан танишдилар.
Ўрганиш давомида маҳалла ёшлар етакчиси ва ҳоким ёрдамчиси томонидан ёшлар учун янги иш ўринлари яратиш, уларни даромадли фаолиятга жалб этиш ҳамда тадбиркорлик ташаббусларини рўёбга чиқаришга қаратилган таклифлар тақдим этилди.
Шунингдек, илгари сурилган ташаббусларни амалиётга татбиқ этиш юзасидан фикр алмашилди.





