🌟 Олтин медаль соҳиблари билан очиқ мулоқот ўтказилди
2026-07-16 13:50:00 / Янгиликлар
Бугун Ёшлар куни муносабати билан Риштон туманида туман раҳбарлари ҳамда умумтаълим мактабларини олтин медаль билан тамомлаган битирувчилар иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Учрашув самимий ва очиқ мулоқот руҳида ўтиб, унда ёшларнинг эришган ютуқлари, келгусидаги мақсад ва режалари ҳамда мамлакатимизда ёшлар учун яратилаётган кенг имкониятлар ҳақида фикр алмашилди.
Туман раҳбарлари битирувчиларни эришган муваффақиятлари билан самимий табриклаб, уларнинг келгусидаги таълим ва касбий фаолиятида улкан зафарлар тилади. Шунингдек, ёшларни Ватанга садоқат билан хизмат қилиш, билим ва салоҳиятини юрт равнақи йўлида сафарбар этишга чақирди.
Билимли, интилувчан ва ташаббускор ёшлар — Янги Ўзбекистоннинг ишончли таянчи ва порлоқ келажагидир.








