Риштон тумани ҳокимлигида хитойлик инвесторлар билан учрашув бўлиб ўтди
2026-07-13 16:10:00 / Янгиликлар
Риштон тумани ҳокимлигида Хитой Халқ Республикасидан ташриф буюрган инвесторлар делегацияси билан учрашув ташкил этилди

Меҳмонларни туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Бобожон Иброҳимов ҳамда туман ҳокими ўринбосари Бахтиёр Рўзалиев кутиб олиб, ўзаро манфаатли ҳамкорлик истиқболлари юзасидан музокаралар олиб бордилар.
Учрашув давомида хитойлик инвесторлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, уларни замонавий технологиялар асосида қайта ишлаш ҳамда туманда кўп қаватли уй-жойлар қуриш бўйича инвестиция лойиҳаларини тақдим этдилар.
Томонлар мазкур йўналишлардаги ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилиб, истиқболли лойиҳаларни босқичма-босқич амалга ошириш юзасидан фикр алмашдилар. Учрашув якунида ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш ва инвестиция лойиҳаларини ҳаётга татбиқ этиш бўйича келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.






