“Аёл кўрки – Хон атлас!” фестивали кўтаринки руҳда ўтказилди
2026-07-03 13:35:00 / Янгиликлар
Фарғона вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ташаббуси билан ўтказилаётган “Аёл кўрки – Хон атлас!” фестивали доирасида Риштон туманида ҳам мазкур тадбир юқори савияда ташкил этилди.

Фестивалнинг асосий мақсади халқимизнинг бой миллий мероси, урф-одат ва анъаналарини ўзида мужассам этган миллий либосларимизни кенг тарғиб этиш, хотин-қизларда миллий қадриятларга ҳурмат туйғусини янада мустаҳкамлаш ҳамда ўзбекона кийиниш маданиятини оммалаштиришдан иборат бўлди.
Фестивалда хотин-қизлар, нуронийлар, ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари фаол иштирок этиб, миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш ва келгуси авлодга етказиш йўлида бундай тадбирларнинг аҳамияти алоҳида таъкидланди.
🌺 “Аёл кўрки – Хон атлас!” фестивали миллий либосларимизни улуғлаш, ўзбек аёлининг гўзаллиги, диди ва маънавий қиёфасини намоён этувчи муҳим маънавий-маърифий тадбир сифатида барчада ёрқин таассурот қолдирди.





