🏐 Волейбол бўйича Ички ишлар кубоги мусобақасининг туман босқичига старт берилди
2026-07-02 14:55:00 / Янгиликлар
“Ёшлар куни” муносабати билан Риштон туманидаги 18-сонли умумтаълим мактабида "Беш ташаббус" доирасида волейбол бўйича Ички ишлар кубоги мусобақасининг туман босқичи тантанали равишда бошланди.

#Бугун_Ёшлар_куни
Мусобақанинг очилиш маросимида туман ҳокими Баходиржон Холиқов, туман прокурори Рашидбек Меҳмонов, туман ИИБ бошлиғи Шавкатжон Мавлонов, мутасадди раҳбарлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Сўзга чиққанлар ёшларни спортга кенг жалб этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этишда бундай мусобақаларнинг аҳамияти беқиёс эканини алоҳида таъкидладилар.
Мусобақада туманнинг турли маҳаллаларидан шаклланган жамоалар ғолиблик учун ўзаро баҳс олиб боради.
Ёшлар саломатлиги, спорт ва ғалабалар сари!








