🌟 Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик!
2026-06-30 21:25:00 / Янгиликлар

Тадбир аввалида туман ҳокими йиғилганларни Ёшлар куни билан самимий муборакбод этиб, мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг билим ва салоҳиятини рўёбга чиқариш, ташаббусларини рағбатлантириш ҳамда жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида сўз юритди.
Байрам тадбирида ёшлар учун ташкил этилган консерт дастурида эстрада хонандалари Сардор Тоиров, Элёрбек Мелибоев, Жўрабек Қодиров, Иззатбек Қўқонов, Шукурилло Расулов, Хушнудбек Парпиев ҳамда туманимизнинг истеъдодли санъаткорлари ўзларининг дилбар куй-қўшиқлари билан иштирок этишди.
🎶 Мусиқа, куй-қўшиқлар ва ёрқин саҳна чиқишларига бой гала-консерт минглаб томошабинларга байрамона кайфият улашди. Ёшлар билан бирга нуронийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари ҳам тадбирда фаол иштирок этиб, Янги Ўзбекистонда ёшларга қаратилаётган эътибор ва ғамхўрликнинг яна бир ёрқин ифодасига гувоҳ бўлишди.
🇺🇿 Ёшлар куни муносабати билан ўтказилган ушбу тантанали тадбир барчага унутилмас таассуротлар улашиб, Ватанга садоқат, бирлик ва келажакка ишонч туйғуларини янада мустаҳкамлади.









