🌏 Ҳамкорлик сари янги қадам
2026-06-27 10:15:00 / Янгиликлар

Бугун Риштон тумани ҳокими Баходиржон Холиқов ҳамда туман ҳокими ўринбосари Бахтиёр Рўзалиев хитойлик тадбиркорлар билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида туманда янги ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш, инвестицияларни жалб этиш ва саноатни ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Таъкидланганидек, мазкур ҳамкорлик истиқболда янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш, замонавий технологияларни жорий этиш ҳамда янги иш ўринларини яратишга хизмат қилади.
🤝 Риштон — инвестиция, ҳамкорлик ва тараққиёт сари дадил одимламоқда.








