🥋 Ёш полвонлар Бош прокурор кубоги учун беллашди
2026-06-25 17:25:00 / Янгиликлар

🎉 Бугун Ёшлар куни муносабати билан туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида "Беш ташаббус" доирасида миллий кураш бўйича Бош прокурор кубоги учун мусобақа бўлиб ўтди.
🤼♂️ Мусобақада туманнинг турли маҳаллаларидан келган ёш полвонлар ўзаро куч синашиб, миллий спортимизга бўлган қизиқиш ва маҳоратларини намоён этдилар.
🏆 Баҳслар якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.
🇺🇿 Бундай мусобақалар ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш ҳамда спортга бўлган қизиқишни янада оширишга хизмат қилмоқда.




