Туман ҳокими “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида иштирок этди
2026-05-25 14:55:00 / Янгиликлар

Риштон туманидаги барча таълим муассасаларида дилларга ўзгача шукуҳ, қалбларга олам-олам ҳаяжон бахш этувчи, бир умр ёдда қоладиган “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари бўлиб ўтди.
Ана шундай тадбирлардан бири туманимиздаги 30-сонли умумтаълим мактабида ташкил этилди. Мактаб битирувчиларига давлатимиз раҳбарининг йўллаган табриги улар қалбида унутилмас таассуротлар қолдирди.
Туман ҳокими Баҳодир Холиқов мазкур таълим масканида “Юксак маърифатли авлод — учинчи ренессанс пойдевори” шиори остида ўтказилган “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида иштирок этиб, Президентимизнинг битирувчиларга йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.
Шунингдек, у ёшлар билан суҳбатлашиб, уларнинг орзу-интилишлари ва келажакдаги мақсадлари билан яқиндан танишди.
Тадбир давомида бир гуруҳ ўқитувчи ва ўқувчиларга фахрий ёрлиқ ҳамда ташаккурномалар топширилди.
Шунингдек, тадбирда иштирок этган давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ота-оналар ҳамда устозлар битирувчиларни муборакбод этиб, уларнинг келгуси ўқиш ва ишларига омад ҳамда зафарлар тиладилар.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати







