✨ Эътибор, эътироф ва маърифат уйғунлашган кун
2026-05-14 17:45:00 / Янгиликлар

Бу галги ташриф одатдагидан бироз бошқача бўлди. Негаки, учрашув марказида нафақат таълим сифати ва китобхонлик масалалари, балки мактабнинг энг фидойи инсонлари — фаррошлар меҳнати ҳам турди.
Самимий мулоқот давомида туман ҳокими фаррошларни оддий ишчи эмас, балки мактаб озодалиги, файзи ва ободончилигининг чинакам фидойилари эканини алоҳида таъкидлади.
— Мактабнинг файзи, тартиби ва чиройи сизларнинг меҳнатингиз билан яратилади. Сизларни жуда ҳурмат қиламиз, — дея эътироф этилди учрашув давомида.
Оддий, аммо самимий эътибор ва илиқ сўзлар мактаб ходимлари қалбида унутилмас таассурот қолдирди.
📚 Ташриф давомида яна бир эзгу ташаббус — китобхонликни ривожлантириш борасидаги ишлар билан ҳам танишилди.
Маълумки, яқинда 29-мактаб жамоаси томонидан мактаб ҳудудида кўчма китоб дўкони ташкил этиш ташаббуси илгари сурилганди. Бугун эса ушбу ғоя амалиётга татбиқ этилиб, кўчма китоб дўкони ўз фаолиятини бошлади.
Мазкур масканда бўлган туман ҳокими ва туман прокурори мактаб кутубхонаси учун китоблар совға қилиб, ёшларнинг билим ва тафаккурини бойитишга қаратилган бундай ташаббусларни юқори баҳоладилар.
Туман ҳокими мактаб жамоасига қисқа муддатда берилган ваъданинг амалда бажарилгани учун миннатдорлик билдириб, келгусида ҳам маърифат ва китобхонлик йўлидаги ишлар давом этишини таъкидлади.
📖 Китоб — тафаккур калити.
🌿 Инсон қадри эса — эътибор ва ҳурматда намоён бўлади.
Бугунги учрашув айнан ана шу икки юксак қадриятни ўзида мужассам этди.







