🤝 Риштон тумани ҳокими хитойлик инвесторлар билан учрашди
2026-05-12 17:20:00 / Янгиликлар
Бугун Риштон тумани ҳокими хитойлик инвесторлар билан учрашув ўтказди. Учрашув давомида қишлоқ хўжалиги ҳамда агротехнологиялар йўналишидаги истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди.

Хусусан: 🌾 пахта-ғалла соҳасида бегона ўтларга қарши курашиш,
🧪 кимёвий доривор воситалар ишлаб чиқариш,
💧 томчилатиб суғориш тизимларини жорий этиш каби масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, замонавий технологияларни жалб қилиш, қишлоқ хўжалигида самарадорликни ошириш ва инвестицион ҳамкорликни кенгайтириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Таъкидланганидек, бундай ҳамкорликлар ҳудуд иқтисодиётини ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда аграр соҳада инновацион ёндашувларни кенг татбиқ этишда муҳим аҳамият касб этади.
🌍 Ҳамкорлик ва инвестиция — тараққиёт сари муҳим қадам!





