📌 Риштон туманида янги мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди
2026-05-08 16:05:00 / Янгиликлар

Юқори Бешкапа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида барпо этилган “Фаёзбек” номли 100 ўринли нодавлат оилавий болалар боғчаси тантанали равишда фойдаланишга топширилди.
Мазкур муассасада болажонларнинг соғлом ва баркамол вояга етиши учун барча зарур шароит ва имкониятлар яратилган.
Шунингдек, боғча фаолияти йўлга қўйилиши натижасида маҳаллада 10 та янги иш ўрни яратилди. Бу эса нафақат таълим соҳасини ривожлантириш, балки аҳоли бандлигини таъминлаш йўлида муҳим аҳамият касб этмоқда.
Тадбирда туман ҳокими Баҳодиржон Холиқов ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Янги таълим масканининг ишга туширилиши ҳудуддаги мактабгача таълим қамровини кенгайтириш ва ёш авлодни замонавий билим ҳамда тарбия асосида вояга етказишда муҳим қадам бўлди.





