Риштон туманида Голд Wинг хусусий мактаби очилди
2026-05-07 15:55:00 / Янгиликлар
Бугун Ёшлар куни муносабати билан Риштон тумани Чек Жалаер ва Янги авлод маҳаллалари ҳудудида замонавий таълим талабларига тўлиқ жавоб берадиган янги хусусий таълим маскани — Голд Wинг мактаби ўз фаолиятини бошлади. Мактаб очилиш тадбири тантанали равишда ўтказилди.

Тадбирда туман ҳокими Баҳодиржон Холиқов, туман прокурори Рашидбек Меҳмонов, туман ИИБ бошлиғи Шавкатжон Мавлонов, мактаб педагоглари ҳамда ота-оналар иштирок этдилар.
Меҳмонлар мактаб очилиши муносабати билан ўқувчиларга самимий табриклар билдириб, уларнинг илмга чанқоқ, мустақил фикрлайдиган ва ватанпарвар авлод бўлиб камол топишларини тиладилар.
Мирзоҳид Исмоилов томонидан ташкил этилган Голд Wинг хусусий мактаби замонавий синф хоналарига эга бўлиб, ёшлар учун юқори сифатли таълим олиш имкониятларини яратади.
Мазкур таълим маскани келажак эгалари бўлган ёшларнинг билим ва салоҳиятини ошириш йўлида муҳим қадам бўлди.







