Халқаро ҳамкорлик йўлида муҳим учрашув
2026-04-23 16:40:00 / Янгиликлар

Мазкур учрашувда икки томонлама иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда Риштон туманининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш масалалари муҳокама марказида бўлди.
Маълумки, Риштон тумани ўзининг бой кулолчилик анъаналари билан нафақат мамлакатимизда, балки халқаро миқёсда ҳам танилган. Шу боис япониялик тадбиркорлар ҳудуднинг ушбу салоҳиятига алоҳида қизиқиш билдириб, кулолчилик маҳсулотларини Япония бозорига экспорт қилиш имкониятларини ўрганишга тайёр эканликларини билдирдилар.
Шунингдек, учрашув давомида трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва уларни хорижий бозорларга олиб чиқиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва экспорт қилиш бўйича ҳам аниқ таклифлар илгари сурилди.
Тадбиркорлар томонидан Риштон туманида замонавий ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш, янги иш ўринлари яратиш ва илғор технологияларни жорий этиш борасида ҳам ташаббуслар билдирилди.
Томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, инвестиция муҳитини яхшилаш ва истиқболли лойиҳаларни босқичма-босқич амалга ошириш юзасидан фикр алмашдилар. Учрашув самимий руҳда ўтиб, келгусида ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган дастлабки келишувларга эришилди.
Таъкидлаш жоизки, бундай халқаро учрашувлар ҳудуд иқтисодиётини ривожлантириш, экспорт ҳажмини ошириш, замонавий ишлаб чиқаришларни йўлга қўйиш ҳамда янги иш ўринлари яратишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.





