“Пайшанба — ёшлар куни” муносабати билан Риштон туманида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.
2026-04-16 10:55:00 / Янгиликлар
Ушбу ташаббус доирасида Риштон тумани ҳокими Баҳодиржон Холиқов ҳамда туман прокурори Рашидбек Меҳмоновлар 18-мактабда ўқувчи-ёшлар билан учрашди.

Учрашув давомида ёшлар томонидан таълим сифати, бўш вақтни мазмунли ташкил этиш, касб танлаш каби долзарб масалалар юзасидан қатор таклиф ва мулоҳазалар билдирилди. Ҳар бир мурожаат диққат билан тингланиб, уларни ҳал этиш бўйича зарур чоралар кўрилиши таъкидланди.
Шунингдек, ёшларнинг келажак режалари, орзу-интилишлари ҳақида ҳам фикр алмашилди. Уларни қўллаб-қувватлаш, замонавий билим ва кўникмаларни эгаллашлари учун яратилаётган имкониятлар хусусида батафсил маълумот берилди.
Мазкур учрашув ёшлар билан очиқ ва самимий мулоқотни кучайтириш, уларнинг фикрини инобатга олиш ҳамда муаммоларига ечим топишда муҳим аҳамият касб этди.







