🏫 28-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди
2026-04-02 17:05:00 / Янгиликлар

#Ёшлар_куни
👶 Янги муассаса кичкинтойлар учун замонавий, қулай ва хавфсиз шароитларни таъминлаш йўлида муҳим қадам бўлди.
💰 Мазкур боғчани тўлиқ реконструкция қилиш учун қарийб 5 миллиард сўм маблағ йўналтирилиб, барча ишлар замон талабларига мос равишда амалга оширилди.
👥 Тадбирда туман ҳокими Баҳодиржон Холиқов, туман прокурори Рашидбек Меҳмонов, туман ИИБ бошлиғи Шавкатжон Мавлонов ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этиб, яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.
🔎 Мутахассислар томонидан қурилиш сифати, муассасадаги қулайликлар ҳамда болалар хавфсизлиги масалалари алоҳида эътиборга олинди.
🌱 Ушбу таълим маскани ёш авлодни баркамол этиб тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.
✨ Фарзандлар учун яратилган ҳар бир имконият — келажакка қўйилган мустаҳкам пойдевордир!









