💻🚀 РИШТОНДА IT PARK — РАҚАМЛИ КЕЛАЖАККА ҚАДАМ!
2026-04-02 14:45:00 / Янгиликлар

🎉 Очилиш маросимида туман ҳокими Баҳодиржон Холиқов, туман прокурори Рашидбек Меҳмонов, туман ИИБ бошлиғи Шавкатжон Мавлонов ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
🎙 Сўзга чиққанлар томонидан бугунги кунда IT соҳаси нафақат замон талаби, балки иқтисодий тараққиётнинг асосий драйверларидан бири экани алоҳида таъкидланди. Янги марказ туман ёшларига ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш, инновацион ғояларни амалга ошириш ва илғор технологияларни пухта эгаллаш учун мустаҳкам замин яратади. 🌐✨
🏫 IT Park марказида дастурлаш, веб-ишлаб чиқиш, график дизайн, робототехника каби йўналишларда таълим олиш учун замонавий жиҳозланган хоналар ташкил этилган.
🚀 Шунингдек, стартап лойиҳаларни шакллантириш ва амалиётга татбиқ этиш учун барча зарур шарт-шароитлар яратилган.
🤝 Янги марказ — янги имкониятлар демакдир!
Рақамли билимга эга ёшлар — эртанги тараққиёт пойдевори!
✨ Келажак бугундан бошланади!









