🌿✨ Уч авлод учрашуви — ҳамжиҳатлик ва дўстлик кўприги! ✨🌿
2026-03-30 16:05:00 / Янгиликлар
Риштон тумани Маданият бўлимида миллатлараро муносабатларни янада мустаҳкамлаш ҳамда ҳамжиҳатликни таъминлаш мақсадида мазмунли тадбир ташкил этилди.

📍 Чегара ҳудудларда жойлашган МФЙ фуқаролари ва турли миллат вакиллари иштирокида ўтказилган “Уч авлод учрашуви”га қўшни давлатлардан ҳам жамоатчилик вакиллари таклиф этилиб, тадбир янада нуфузли ва аҳамиятли тус олди.
👥 Унда нуронийлар, фаол ёшлар ва ўрта авлод вакиллари бир даврада жам бўлиб, тажриба алмашди, ўзаро ҳурмат ва бағрикенглик қадриятлари ҳақида фикр юритди.
🤝 Тадбир давомида миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш, қўшничилик ришталарини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар алоҳида таъкидланди.
🎶 Маданий чиқишлар, самимий суҳбатлар ва илиқ мулоқотлар учрашувга ўзгача руҳ бағишлади.
🌟 Бундай учрашувлар — тинчлик, дўстлик ва барқарорликнинг мустаҳкам пойдеворидир!






