Зоҳидон маҳалласи ва 10-сонли ДМТТда қувончли ғалабалар давом этмоқда!
2026-03-25 14:45:00 / Янгиликлар

🌿 Ана шундай эзгу ташаббус натижасида Зоҳидон маҳалласида жойлашган 10-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида замонавий талабларга жавоб берадиган янги ошхона биноси барпо этилиб, фойдаланишга топширилди. Эндиликда бу ерда тарбияланаётган болажонлар учун соғлом ва сифатли овқатланиш, қулай шароитлар яратилди.
👏 Мазкур муассаса жамоаси ташаббусли бюджет жараёнида юқори фаоллик кўрсатиб, мавжуд инфратузилма муаммоларини бартараф этишда ташаббускорлик намунасини намоён этди. Бу эса жамоанинг бирдамлиги ва фидойилигининг ёрқин ифодасидир.
🎉 Очилиш маросими байрамона руҳда ўтказилди. Унда туман ҳокими Баҳодиржон Холиқов ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зокиржон Зоҳидов иштирок этиб, маҳалла аҳли ва муассаса жамоасини ушбу муҳим ютуқ билан самимий табрикладилар.
🏆 Эътиборлиси, ушбу таълим маскани ютуқлар билан чекланиб қолмади. “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2026-йил 1-мавсумида ҳам қўшимча бино қуриш ташаббуси билан яна ғолибликни қўлга киритди.
✨ Зоҳидон маҳалласи бугун янгиланишлар, бунёдкорлик ва тараққиёт йўлида дадил қадам ташламоқда. Бу ютуқлар — халқ ва давлат ҳамкорлигининг ёрқин ифодасидир!






