Коррупция — жамиятда ишонч муҳитини заифлаштирадиган энг жиддий таҳдид
2026-01-26 15:30:00 / Янгиликлар

Натижада одамлар ўз ҳақ-ҳуқуқини ҳалол йўл билан эмас, таниш-билиш ёки ноқонуний воситалар орқали ҳал этишга уринади. Бу эса жамиятда тенглик ва адолат тамойилларининг емирилишига олиб келади.
Коррупция, айниқса, ёшлар онгига салбий таъсир кўрсатади. Ҳалоллик ва меҳнатсеварлик ўрнига “осон йўл билан натижага эришиш” тушунчаси сингдирилса, келажак авлоднинг маънавий пойдевори заифлашади. Шу боис, коррупцияга қарши кураш фақат жазолаш билан эмас, балки онг ва тафаккурни ўзгартириш билан бошланиши лозим.
Бугунги кунда очиқлик, шаффофлик ва жамоатчилик назорати коррупцияга қарши энг самарали воситалардан бири сифатида қаралмоқда. Давлат идоралари фаолиятида рақамлаштириш, очиқ маълумотлар ва масъулиятни кучайтириш орқали бу иллатга қарши мустаҳкам тўсиқ қўйиш мумкин.
Хулоса шуки, коррупцияга қарши кураш — бу фақат давлат ёки алоҳида ташкилотлар вазифаси эмас, балки ҳар бир фуқаронинг виждоний бурчидир. Ҳар бир ҳалол қадам, ҳар бир қонуний қарор жамиятда ишонч муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Ишонч устувор бўлган жамиятда эса тараққиёт муқаррар.



