“Crown Ceramic” – Қувасойда 70 млн долларлик йирик инвестициявий лойиҳа
2025-09-05 15:55:00 / Янгиликлар
Қувасой шаҳар ҳокими Зафаржон Тўрақулов шаҳар саноат зонасида 70 миллион АҚШ доллари инвестицияси ҳисобига ишга туширилган “Crown Ceramic” Ўзбекистон–Хитой қўшма корхонаси фаолияти билан яқиндан танишди.
Мазкур йирик корхона керамогранит плиталар ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, 400 нафардан ортиқ янги иш ўрни яратишга муваффақ бўлди. Шу орқали Қувасой шаҳрида нафақат саноат салоҳияти ошади, балки аҳоли бандлигини таъминлашда ҳам муҳим қадам қўйилди.
Ташриф давомида ҳоким корхонанинг иш жараёни ва замонавий технологиялар билан жиҳозлангани билан танишди. Келгусида экспорт ҳажмини янада кенгайтириш, маҳсулотларни жаҳон бозорига олиб чиқиш долзарб вазифа эканини таъкидлади.

Шунингдек, ишлаб чиқариш жараёнида учраши мумкин бўлган муаммоларни тезкор бартараф этишда шаҳар ҳокимлиги томонидан амалий ёрдам кўрсатилишини билдирди.
“Crown Ceramic” корхонасининг ишга туширилиши Қувасой шаҳрининг саноат салоҳиятини ошириш, шаҳарнинг экспорт кўрсаткичларини юқори натижаларга олиб чиқиш ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.









