Қувасой шаҳрида “Ёш китобхон оила” танлови бўлиб ўтди
2025-08-22 14:00:00 / Янгиликлар
Қувасой шаҳрида китобсевар оилаларни бирлаштирган муҳим маданий-маърифий тадбир – “Ёш китобхон оила” танловининг шаҳар босқичи бўлиб ўтди. Мазкур танлов Ёшлар ишлари бўлими томонидан “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ташкил этилди.
Танловнинг асосий мақсади ёш авлод қалбида китобга муҳаббат уйғотиш, ўқиш маданиятини юксалтириш ва оилаларда мутолаа анъаналарини кенг тарғиб этишдан иборатдир. Шу боис, иштирокчи оилалар ўз билимлари, китобхонлик кўникмалари, шунингдек, фарзандларида китобга меҳр уйғотиш борасидаги тажрибаларини намойиш этдилар.
Қизғин баҳс-мунозаралар ва синовлардан сўнг, ҳакамлар ҳайъати танлов якунларига кўра энг фаол ва билимли оилаларни аниқлади:
🥇 1-ўрин – Жўраевлар оиласи;
🥈 2-ўрин – Камолжоновлар оиласи;
🥉 3-ўрин – Абдуллаевлар оиласи.

Танлов ғолиб ва совриндорлари муносиб тақдирланиб, уларга эсдалик совғалари топширилди. Бундан ташқари, шаҳар босқичида юқори натижага эришган оилалар вилоят босқичида иштирок этиш учун йўлланма қўлга киритдилар.




