ҚУВАСОЙ ШАҲРИДА “ОЛТИН” ВА “КУМУШ” МЕДАЛ СОҲИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ
2026-06-18 14:00:00 / Янгиликлар

🎤Тадбир аввалида сўзга чиққанлар битирувчиларни етуклик шаҳодатномаларини қўлга киритиб, ҳаётнинг янги босқичига қадам қўяётганликлари билан самимий табрикладилар. Шунингдек, уларга олий таълим муассасаларида муваффақиятли таҳсил олиб, юрт равнақига муносиб ҳисса қўшишлари тилаб қолинди.
➡️Шу билан бирга, билимдон, тиришқоқ ва интилувчан ёшларни вояга етказган ота-оналар ҳамда уларга таълим-тарбия берган устозларга самимий миннатдорлик билдирилди.
⏺Жорий ўқув йилида 1 034 нафар битирувчи 11-синфни тамомлади. Уларнинг 30 нафари “олтин”, 5 нафари эса “кумуш” медаль билан тақдирланди.
📑Шунингдек, битирувчиларнинг 161 нафари хорижий тилларни билиш даражасини тасдиқловчи миллий ва халқаро сертификатларга эга бўлди. Бундан ташқари, 21 нафар ўқувчи Ўзбекистон Республикасидаги нуфузли олий таълим муассасаларига муддатидан олдин талабаликка тавсия этилди.
✅Битирувчи ёшларнинг билдирилган юксак ишончни оқлаб, келгусида Ватанимиз равнақи йўлида муносиб хизмат қиладиган, комил инсонлар бўлиб етишишларига тилакдошмиз.









