Қувасойда ёшлар учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди
2026-06-11 14:00:00 / Янгиликлар

Тадбирда шаҳар Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари, Ички ишлар бўлими бошлиғи Жаҳонгир Ҳасанов, шаҳар ҳокимининг ўринбосари Алишер Мамажонов ҳамда масъул ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.
Ярмарка давомида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, уларнинг таклиф ва мурожаатлари тингланди. Мутасаддилар томонидан ёшларни қийнаётган масалалар ўрганилиб, уларни ҳал этиш юзасидан тегишли тавсиялар ва амалий кўмаклар берилди.
Шунингдек, шаҳардаги давлат ташкилотлари ҳамда хусусий сектор корхоналаридаги мавжуд бўш иш ўринлари ёшлар эътиборига ҳавола этилди. Иш излаётган фуқаролар ўз мутахассислиги ва қизиқишларига мос иш ўринлари билан танишиб, бевосита иш берувчилар билан суҳбатлашиш имкониятига эга бўлдилар.
Тадбир якунида бир қатор ёшларнинг мутахассислик йўналишлари бўйича ишга жойлашишлари таъминланди. Бу каби меҳнат ярмаркаси ёшлар бандлигини ошириш, уларнинг доимий даромад манбаига эга бўлишлари ҳамда жамиятда муносиб ўрин эгаллашларига хизмат қилмоқда.









