Қувасойда “Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам” юриш марафони ўтказилди
2026-06-11 08:00:00 / Янгиликлар

Шаҳар ҳокимлиги, Ички ишлар бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги, Тиббиёт бирлашмаси, “Ватанпарвар” ташкилоти, спорт мактаблари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда ёшлар ва жамоатчилик вакиллари фаол иштирок этиб, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ҳамда оммалаштиришга ўз ҳиссаларини қўшдилар.
Марафон аввалида мутасаддилар томонидан гиёҳвандлик ва бошқа зарарли одатларнинг инсон саломатлиги, руҳияти ҳамда келажагига салбий таъсири ҳақида тушунтиришлар берилди. Шунингдек, соғлом турмуш тарзи, мунтазам жисмоний фаоллик ва тўғри ҳаётий қарашларнинг жамият тараққиётидаги ўрни алоҳида таъкидланди.
Сўнгра иштирокчилар белгиланган йўналиш бўйлаб 5000 қадам юриб, соғлом ҳаёт тарзига содиқликларини намоён этдилар.
Мазкур марафон соғлом ҳаётга интилиш, зарарли одатлардан йироқ бўлиш, жисмоний фаолликни ошириш ва саломатликни мустаҳкамлашга хизмат қилувчи муҳим тарғибот тадбирларидан бири бўлди.









