Фидойи маҳалла вакиллари рағбатлантирилди
2026-06-11 19:00:00 / Янгиликлар

Шаҳар ҳокими Зafarжон Тўрақулов ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли мурожаатларини ўз вақтида ҳал этиш, бандликни таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда маҳаллий бюджет тушумларини ошириш борасида фаол ишлаётган маҳалла вакилларининг меҳнати муносиб баҳоланди.
Тадбир давомида маҳаллаларда олиб борилган манзилли ишлар, аҳоли билан самарали мулоқот ва ҳамкорликни йўлга қўйиш, ҳудудларда ижобий натижаларга эришишда алоҳида жонбозлик кўрсатган бир гуруҳ маҳалла еттилиги вакилларига ташаккурномалар ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Тадбир якунида бундай рағбатлантириш маҳалла вакилларининг келгусидаги фаолиятига янада куч-ғайрат бағишлаши, маҳаллаларда амалга оширилаётган эзгу ва бунёдкорлик ишлари кўламини кенгайтиришга хизмат қилиши таъкидланди.









