Қурбон ҳайити арафасида саховат ва меҳр улашилмоқда
2026-05-26 14:10:00 / Янгиликлар
Муборак Қурбон ҳайити байрами олдидан юртимизда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, эҳтиёжманд оилаларга ёрдам кўрсатиш ва инсон қадри улуғланаётган эзгу ишлар давом этмоқда.

Муҳтарам Юртбошимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган хайрия тадбирлари доирасида Қувасой шаҳрида истиқомат қилувчи давлат таъминотида рўйхатда турувчи ёлғизлар, кам таъминланган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.
Байрам арафасида кўрсатилаётган бундай меҳр-эътибор ва ғамхўрлик фуқароларга кўтаринки кайфият бағишламоқда. Айниқса, нуронийлар, боқувчисини йўқотган оилалар ҳамда ёрдамга муҳтож инсонларга алоҳида эътибор қаратилаётгани халқимизга хос саховат ва бағрикенгликнинг ёрқин ифодасидир.
Эзгу ва савобли ташаббуслар орқали жамиятда ўзаро меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик ва инсонпарварлик муҳити янада мустаҳкамланиб бормоқда.




