Қурбон ҳайити арафасида эҳтиёжманд оилаларга меҳр ва мурувват кўрсатилмоқда
2026-05-26 14:00:00 / Янгиликлар
Муҳтарам Юртбошимиз ташаббуси билан муборак Қурбон ҳайити байрамини муносиб нишонлаш, аҳолини қўллаб-қувватлаш ҳамда маҳаллалардаги давлат таъминотидаги ёлғизлар, кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларга меҳр-мурувват улашиш бўйича кенг кўламли хайрия тадбирлари амалга оширилмоқда.

Мазкур эзгу ташаббус доирасида маҳалла фаоллари ва мутасаддилар томонидан эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди. Байрам арафасида кўрсатилаётган бундай эътибор ва ғамхўрлик фуқаролар қалбида чексиз миннатдорлик ва мамнуният уйғотмоқда.
Айниқса, нуронийлар, боқувчисини йўқотган оилалар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар ҳолидан хабар олиниб, уларга байрам шукуҳи улашилмоқда.
Бундай савобли ва инсонпарвар ташаббуслар жамиятда меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик ва саховат муҳитини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.






