Битирувчилар янги ҳаёт сари илк қадам ташлади
2026-05-25 09:00:00 / Янгиликлар

Сўз олганлар томонидан Президентимизнинг умумий ўрта таълим мактабларининг битирувчи ёшларига йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди, ўғил-қизларга кўрсатган йўл-йўриқлари, эътибор ва ғамхўрликлари ҳақида тўхталиб ўтилди.
Шаҳримизда бугунги кунда 1103 нафар 11-синф ўқувчилари умумтаълим мактабларини тамомлаб, янги ҳаёт остонасига қадам ташлаётгани таъкидланди. Эътиборлиси, уларнинг 34 нафари олтин ва кумуш медалларга сазовор бўлгани барча устозларни, ота-оналарни қувонтирмоқда.
Зотан, ўғил-қизларни етук авлод бўлиб, бир нечта хорижий тиллар ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаб, ҳаётга тайёр бўлиши учун юртимизда барча шарт-шароитлар яратиб берилган.
Тадбир давомида ўзининг билими, меҳнатсеварлиги билан бошқаларга ўрнак ва намуна бўлаётган бир гуруҳ ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари, устоз-мураббийлар фахрий ёрлиқлар, ташаккурномалар ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Тантанали тадбир битирувчи ёшлар томонидан тайёрланган қизиқарли чиқишлар, турли тилларда янграган куй-қўшиқлар, гўзал рақслар билан давом этди.
Бу каби тадбирлар шаҳримиздаги барча умумтаълим мактабларида бўлиб ўтди.









