Қувасойда ёш тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
2026-05-21 15:00:00 / Янгиликлар
Ёшлар куни доирасида Қувасой шаҳар ҳокимлиги томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари ҳамда солиқ инспекцияси ходимлари иштирокида ёш тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

Мулоқот давомида тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ҳамда мавжуд бизнесини кенгайтириш истагида бўлган ёшларнинг мурожаат, муаммо ва таклифлари тингланди.
Тадбирда иштирок этган масъуллар томонидан ёш тадбиркорларни қийнаётган масалалар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, муаммоларни ҳал этиш бўйича амалий тавсиялар билдирилди.
Очиқ ва самимий руҳда ўтган учрашув ёшларнинг тадбиркорликка бўлган қизиқишини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ташаббусларини рағбатлантиришга хизмат қилди.






