Қувасойда ёшларнинг IT ва робототехника йўналишидаги қизиқишлари билан танишилди
2026-05-21 13:00:00 / Янгиликлар
Ёшлар куни доирасида Қувасой шаҳар ҳокимлиги ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари 3-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлиб, ўқувчиларнинг дарсдан кейинги фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Ташриф давомида ёшлар робототехника ва IT йўналишида эришган ютуқлари, амалга ошираётган лойиҳалари ҳамда келгусидаги режалари ҳақида маълумот бердилар.
Масъуллар томонидан ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, турли тўгарак машғулотларида фаол иштирок этиш ҳамда замонавий касб ва ҳунарларни эгаллаш бўйича тавсиялар берилди.
Уchrашув ёшларнинг замонавий технологияларга бўлган қизиқишини қўллаб-қувватлаш ва уларни янги марралар сари руҳлантиришга хизмат қилди.






