“Она тилим — мангу бўл омон” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди
2026-05-20 11:00:00 / Янгиликлар

Тадбирда Фарғона вилояти ҳокимининг маслаҳатчиси Соҳибжамол Тонгатарова иштирок этиб, давлат тилининг жамият ҳаётидаги ўрни, миллат маънавияти ва тараққиётидаги аҳамияти ҳақида атрофлича фикр билдирди. Она тилига ҳурмат ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчи эканлиги таъкидланди. Шунингдек, китобхонлик маданиятини ривожлантириш, китоб орқали билим ва маънавиятни ошириш масалалари юзасидан ҳам тушунчалар берилди.
Тадбир давомида ўқувчилар томонидан она тилимизга бағишланган шеърлар, қўшиқлар ва саҳна кўринишлари ижро этилиб, барчага кўтаринки кайфият улашди.
Якунида мактаб кутубхонасига бадиий ва маърифий китоблар тўплами совға қилинди. Бу эса ёшларнинг китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва маънавий дунёсини бойитишга хизмат қилиши таъкидланди.









