Болалар оромгоҳлари ёзги мавсумга тайёрланмоқда
2026-05-20 10:00:00 / Янгиликлар
Қувасой шаҳрида жойлашган болалар оромгоҳларини ёзги соғломлаштириш мавсумига тайёрлаш ишлари изчил давом эттирилмоқда. Шу мақсадда Фарғона вилояти Касаба уюшмаси, Болаларнинг дам олишини ва соғломлаштирилишини ташкил этиш департаменти ҳамда Қувасой шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида ҳудуддаги “Водий гавҳари”, “Кимёгар” ва “Қувасой” болалар оромгоҳларида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Бунда оромгоҳларда болалар учун яратилган шароитлар, хавфсизлик чораларининг ҳолати, озиқ-овқат таъминоти, тиббий хизмат кўрсатиш сифати ҳамда маданий-маърифий ва спорт тадбирларини ташкил этиш масалалари кўздан кечирилди.
Мутасаддилар томонидан ёзги мавсумни юқори савияда ташкил этиш, болаларнинг мазмунли ҳордиқ чиқариши ва соғломлаштирилишини таъминлаш ҳамда оромгоҳлар фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Маълумот учун, жорий йил ёзги мавсумда Қувасой шаҳрида 3 та стационар ҳамда 5 та кундузги болалар оромгоҳи фаолият юритиши режалаштирилган. Жами 3 минг 950 нафар боланинг мазмунли дам олиши ва соғломлаштирилиши кўзда тутилган.









