Қувасой шаҳрида долзарб масалалар юзасидан йиғилиш ўтказилди
2026-05-04 16:00:00 / Янгиликлар

Йиғилиш давомида, энг аввало, маҳаллаларда ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди. Ҳар бир ҳудуд кесимида мавжуд муаммолар ўрганилиб, уларни бартараф этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди. Бандликни таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда аҳолини тадбиркорликка жалб этиш масалалари алоҳида эътиборда бўлди.
Шунингдек, ҳудудларни ободонлаштириш, инфратузилмани яхшилаш, маҳаллаларда яшаш шароитларини янада қулай қилиш бўйича тизимли ишларни йўлга қўйиш зарурлиги таъкидланди. Ҳар бир ташкилот ва мутасадди раҳбар зиммасига аниқ топшириқлар юклатилиб, уларнинг ижроси қатъий назоратга олиниши белгиланди.
Йиғилишда барча йўналишларда самарадорликни ошириш, ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларни яхшилаш, аҳоли фаровонлигини таъминлаш бугунги куннинг устувор вазифаси экани қайд этилди.









