Қувасойда профилактика инспекторлари учун муҳим ўқув семинари ўтказилди
2026-05-04 10:00:00 / Янгиликлар

Семинарда жиноят ишлари бўйича Қувасой шаҳар судининг тергов судьяси ҳамда шаҳар ИИБ раҳбарияти иштирок этиб, профилактика инспекторлари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича ишларни юритишда йўл қўйилаётган айрим камчиликларга алоҳида тўхталиб ўтди. Ушбу камчиликларни бартараф этиш, ҳужжатларни расмийлаштиришда қонунийликка қатъий риоя қилиш юзасидан амалий тавсиялар берилди.
Шунингдек, тадбир давомида маъмурий ишларни юритишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғри қўллаш масалалари юзасидан ўзаро фикр алмашилди. Бу эса иштирокчиларнинг ҳуқуқий билимларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Семинар доирасида коррупцияга қарши кураш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Тергов судьяси томонидан коррупцияга оид жиноятлар, уларнинг жамият ривожига салбий таъсири ҳамда ҳуқуқий оқибатлари ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.



