Устувор вазифалар ижроси қатъий назоратда
2026-04-30 16:00:00 / Янгиликлар
Қувасой шаҳар ҳокими Зафаржон Тўрақулов раҳбарлигида шаҳардаги корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Унда Муҳтарам юртбошимизнинг Фарғона вилоятига ташрифи давомида белгилаб берилган устувор вазифалар ҳамда топшириқлар ижроси атрофлича муҳокама қилинди.

Шаҳар ҳокими томонидан топшириқлар ижросини самарали ташкил этиш, ишларни тизимли ва натижадор йўлга қўйиш бугунги куннинг энг долзарб вазифаси экани алоҳида таъкидланди. Шунингдек, ижро интизомини мустаҳкамлаш, масъулиятни ошириш ҳамда ҳар бир топшириқни ўз вақтида ва сифатли бажариш зарурлиги қайд этилди.
Йиғилиш якунида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан аниқ кўрсатмалар берилиб, барча раҳбарлардан янада фаол, ташаббускор ва масъулиятли ёндашув талаб этилиши тушунтирилди.









