“Вазир кубоги” — Қувасойда қизғин баҳслар ва муносиб ғолиблар
2026-04-30 15:00:00 / Янгиликлар
Қувасой шаҳрида умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим ташкилотларининг аёл ходималари ўртасида ўтказилган волейбол бўйича “Вазир кубоги” мусобақасининг шаҳар босқичи юқори савияда ташкил этилиб, кўтаринки руҳда якунланди.

Мусобақа давомида жамоалар ўзаро куч синашиб, спортга бўлган қизиқиш, жамоавий ҳамжиҳатлик ва ғалабага интилиш борасида ибратли ўйинлар намоён этдилар.
Якуний натижаларга кўра:
🥇 1-ўрин — 15-мактаб жамоаси;
🥈 2-ўрин — 27-мактаб жамоаси;
🥉 3-ўрин — 24-мактаб жамоаси.
Ғолиб жамоалар мусобақанинг вилоят босқичида иштирок этадилар.






