Амалиётли мулоқотдан амалий натижа сари: Ёшлар саноат корхоналарида
2026-04-30 14:00:00 / Янгиликлар

Самимий руҳда ўтган мулоқот давомида шаҳар ҳокими ёшларга бугунги кунда саноат йўналишида яратилаётган имкониятлар, малакали кадрларга бўлган эҳтиёж ҳақида сўзлаб берган эди. Ушбу суҳбатнинг давоми сифатида, ёшларнинг назарий билимларини амалиёт билан боғлаш мақсадида саноат зоналарига ташриф ташкил этилди.
Очиқ мулоқотдан сўнг ёшлар “Қўқон” эркин иқтисодий зонаси Қувасой филиалида жойлашган йирик саноат корхоналарида бўлдилар. Экскурсия давомида ёш авлод вакиллари ишлаб чиқариш жараёнларини ўз кўзлари билан кўриш, замонавий технологияларни бошқариш тизими билан танишиш имконига эга бўлдилар.
Айниқса, корхоналарда меҳнат қилаётган ишчи-ходимларнинг фаолияти, маҳсулот тайёрлаш босқичлари ва яратилган меҳнат шароитлари ёшларда катта таассурот қолдирди. Мутахассислар томонидан ўтказилган маҳорат дарслари йигит-қизларнинг келажакда ўз йўлларини топишлари ва муносиб касб эгалари бўлишлари учун ўзига хос йўл-йўриқ бўлиб хизмат қилди.




